Ру En O'z
13 Июнь 2024 541

БРИКС ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Россиянинг Қозон шаҳрида VI БРИКС ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Қозон шаҳридаги Халқаро экспомарказида ташкил этилди. Маросимда Ўзбекистон делегациясининг байроқдори академик эшкак эшиш бўйича Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари соҳиби Алишер Турдиев бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жами 90 жамоа иштирок этаётган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси 23 спорт турида 249 нафар спортчи билан иштирок этмоқда. Ҳамюртларимиз бугундан медаллар учун курашни бошлашади.

Text to speech