12 Июнь 2024
432
Самарқанд FIA меҳмонларини қутлайди
Самарқанд шу кунларда ўзбек спорти ривожи йўлида янги режалар муҳокама қилинаётган масканга айланди. Халқаро автомобиль федерациясининг Марказий Осиёда илк бор ўтказилаётган Конференцияси юқори савияда ташкил этилган.
Айни пайтда кўҳна шаҳарга кўплаб мартабали меҳмонлар ташриф буюрган. Дунё автоспорт оламининг энг нуфузли шахслари мамлакатимизда меҳмон бўлишди. Бу эса халқаро ҳамжамиятнинг юртимизга бўлган ишончининг яна бир карра ошишига замин бўлмоқда.