БРИКС ўйинларида Ўзбекистон делегациясига омад тилаймиз!
12-23 июнь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида VI БРИКС ўйинлари бўлиб ўтади. Бугун мазкур мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси Қозон шаҳрига жўнаб кетди. Спортчи ва мураббийларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов кузатиб қўйди.
Бўлажак мусобақада спортнинг 30 тури бўйича беллашувлар бўлиб ўтади. Унда делегациямиз 23 спорт турида 249 нафар атлет билан иштирок этиши кутилмоқда.
Эртадан спортчилар медаллар учун курашни бошлашади. Мусобақада Россиянинг автоном ҳудудлари ва дунёнинг турли чеккаларидан ташриф буюрадиган 90 жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Бўлажак ўйинлардан юртдошларимиз улкан муваффақиятлар билан ватанимизга қайтиб келишини тилаб қоламиз.