11 Июнь 2024
950
Париж-2024 ареналари: Эйфел минорасининг остидаги соҳил волейболи стадиони
Аввалги материалларимиздан бирида Париж марказидаги Марс майдони ҳақида эслаб ўтган эдик. Бугун ушбу майдонда қад ростлайдиган объект ҳақида сўз боради.
Мажмуага ташкилий қўмита “Eiffel Tower Stadium” деб ном берган. Бу фақатгина соҳил волейболи баҳслари ўтказиладиган ясама арена ҳисобланиб, мусобақа якунига етгач туристлар оқими билан гавжум бўладиган майдонга айланади. Арена вақтинчалик бўлгани учун унинг тарихи ҳақида узоқ тўхталиб ўтиришга ҳожат йўқ.
Ўйинлар мобайнида 27 июлдан 10 август санасигача 12 000 мухлис ушбу бетакрор атмосферада соҳил волейболи баҳсларини кузатиб бориши мумкин бўлади. Олимпия шаҳарчаси билан орадаги масофа 12 кмни ташкил этади.