Ру En O'z
10 Июнь 2024 526

Дзюдочи қизларимиз Хорватия йиғинига жўнаб кетишди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Хорватиянинг Пореч шаҳрига йўл олди. Ҳамюртларимиз 20 июнь санасига қадар мазкур шаҳарда машғулотларда қатнашишади.

Ушбу йиғинда қизларимиз бўлажак Олимпиадада иштирок этадиган 10 дан ортиқ мамлакат вакиллари билан ўзаро тажриба алмашишади. Хорватия сафарига 7 нафар спортчи ва 2 мураббий жалб қилинган.

Text to speech