10 Июнь 2024
672
Зайнаб Дайибекова Тбилисида Олимпиадага тайёрланмоқда
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зайнаб Дайибекова айни кунларда Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Мазкур йиғин спортчимизга Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилмоқда.
Дайибековага жамоа мураббийи Владимир Назлимов ҳамда спарринг шерик сифатида яна бир спортчимиз Муса Аймуратов ҳамроҳлик қилмоқда. Режага кўра, қиличбозларимиз Олимпия ўйинлари олдидан 22-27 июнь кунлари Қувайтда ўтадиган Осиё чемпионатида ўз имкониятини синовдан ўтказиб олади. Тбилиси йиғини 16 июнга қадар давом этади.