Ру En O'z
10 Июнь 2024 776

Париж-2024 ареналари: Сена устидаги “Александр III” кўприги

Ҳа, Париждаги энг машҳур жойлардан максимал фойдаланаётган французлар ҳатто кўприкни ҳам бўлажак ўйинларнинг бир бўлагига айлантириб юборишди. Албатта, бу қандай кўприк эканига ҳам боғлиқ. Бугун диққатимиз марказида “Александр III” кўприги бўлади.

Қурилиши 1896 йил бошланган кўприк 1900 йил Парижда ўтган Бутунжаҳон кўргазмасига битказилган. Француз-рус иттифоқчилигининг рамзи сифатида Бутунроссия императори Александр III шарафига номланган. Кенглиги 45 метр, узунлиги 107 метрга тенг. Тўрт тарафида бронзадан ясалган устунлар мавжуд. Ўзига хос безаги ва дизайни эвазига бошқа объектлардан ажралиб туради ва йилига миллионлаб туристлар бу ерга ташриф буюради.

Кўприкда Ўйинлар мобайнида 1 000 кишига мўлжалланган кўчма трибуна ўрнатилади. Унда очиқ ҳавзада сузиш ва триатлон баҳслари, шунингдек, ҳамюртимиз Ольга Забелинская иштирок этадиган велошоссе бўйича индивидуал вақт пойгаси дастурининг финиш нуқтаси белгиланган. Олимпия шаҳарчасидан 6 км узоқликда жойлашган.

Text to speech