16 Июнь 2021
1890
Илк бор Қорақалпоғистонда бокс бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтади
20-27 июнь кунлари Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилади. Мазкур мусобақа мезбонлигини Нукусга топшириш орқали юртимизда севимли спорт турларидан бири бўлган боксни янада тарғиб қилиш, чекка ҳудудларга ҳам ушбу спорт тури бўйича йирик мусобақалар ҳавосини олиб кириш кўзда тутилган.
Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан 300 нафардан ортиқ спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. Қайд этиш лозимки, бундай мусобақа Нукус шаҳрида илк маротаба ўтказилмоқда. Баҳслар 2003-2004 йилларда туғилган боксчилар ўртасида ташкил этилади.