Ру En O'z
7 Июнь 2024 544

Мерганларимиз Осиё кубогида бронза медалини қўлга киритишди

Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубоги босқичи ўз якунига етиб бормоқда. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси битта бронза медалига сазовор бўлди.

Юртдошларимиз Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова микст дастурида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди. Режага кўра, эртага яккалик дастурида финал баҳслари бўлиб ўтади. Афсуски, мерганларимиз бу йўналишда медаллар учун курашни эрта тарк этишди.

Энди жамоамиз 15-16 июнь кунлари жамоавий ва яккалик дастурдаги Париж-2024 лицензиялари ўйналадиган якуний мусобақада иштирок этиш учун Туркиянинг Анталя шаҳрига йўл олади.

Text to speech