7 Июнь 2024
658
Венгрияда беш нафар курашчимиз гиламга чиқади
Венгрияда спорт курашлари бўйича халқаро рейтинг турнири давом этади. Бугун эркин ва аёллар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларидаги баҳсларга гувоҳ бўламиз. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси медаллар учун курашади. Уларнинг илк рақиблари билан танишинг:
-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов – Адам Томсон (Канада)
-74 кг: Разамбек Жамалов – Чир Монтеро (Венесуэла)
-86 кг: Бобур Исломов – Жейден Лоуренс (Австралия)
-50 кг: Актенге Кеунимжаева – Аудрей Хименез (АҚШ) / Надежда Соколова (Нейтрал спортчи)
-53 кг: Саҳибжамал Эсбўсинова – Антим (Ҳиндистон)
Афсуски, биринчи кун доирасида ўтган беллашувларда Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) ва Умиджон Жалолов (-65 кг) шоҳсупага кўтарила олишмади.