Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаллар билан бошлашди
Бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида велошоссе бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олгани ҳақида маълум қилган эдик. Аҳамиятлиси, мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш медалга сазовор бўлди.
Мазкур медаллар микст-эстафета дастурида қўлга киритилди. Катталар тоифасидаги пойгада Муроджон Холмуродов, Даниил Евдокимов, Бегзод Раҳимбоев, Ольга Забелинская, Янина Кускова ҳамда Маргарита Мисюрина юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.
Шунингдек, ўсмирларимиз ҳам пойгада муваффақиятли иштирок этишди. Иккинчи натижани қайд этган Алимардон Жамолиддинов, Муҳриддин Сафаров, Самандар Умиров, Самира Исмоилова, Виктория Ползуновадан иборат жамоамиз кумуш медалга сазовор бўлди.
40 км, катталар:
1. Қозоғистон – 51:08.55
2. Ўзбекистон – 52:38.9
3. Гонконг – 53:15.37
32 км, ўсмирлар:
1. Қозоғистон – 41:27.7
2. Ўзбекистон – 42:51.8
3. Таиланд – 43:26.8