Ру En O'z
6 Июнь 2024 538

Бугун эркин курашчиларимиз Венгриядаги турнирда иштирокларини бошлашади

Бугун Венгрияда спорт курашлари бўйича рейтинг турнири старт олади. Мазкур мусобақада ўзбекистонлик курашчилар ҳам иштирок этишлари ҳақида маълум қилган эдик.

Турнирнинг илк кунида эркин курашчилар ўртасидаги баҳслар ўтказилади. Унда 2 нафар ҳамюртимиз медаллар учун гиламга чиқишади. Уларнинг илк рақиблари билан танишинг:

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев – Ризо Мўминижожад (Эрон)

-65 кг: Айлана тизимда, «А» гуруҳи: Умиджон Жалолов (Ўзбекистон), Ҳожи Алиев (Озарбайжон), Котаро Киёка (Япония), Исмаил Мусукаев (Венгрия)

Text to speech