Велоспортчиларимиз Париж-2024 Олимпиадаси олдидан қитъа чемпионатида имкониятларини синаб кўришади
Бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади. 12 июнга қадар давом этадиган мусобақада қитъамизнинг энг кучли спортчилари ғолиблик учун кураш олиб боради.
Осиё чемпионатида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган кўплаб қитъадошларимиз стартга чиқишади. Табиийки, бу уларга бўлажак мусобақа олдидан тайёргарликларини кўздан кечириб олиш имкониятини тақдим этади. Қитъа биринчилигида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси (катталар) таркиби билан танишинг:
Эркаклар:
Муроджон Холмуродов
Даниил Евдокимов
Константин Элли
Самандар Жонниқулов
Санжар Эргашев
Дмитрий Бочаров
Никита Цветков
Бегзод Раҳимбоев
Фарруҳ Бобошеров
Аёллар:
Ольга Забелинская
Янина Кускова
Маргарита Мисюрина
Мадина Қаҳҳорова
Екатерина Кнебелева
Анна Кускова
Евгения Голотина
Шаҳноза Абдуллаева
Моҳинабону Элмуродова