5 Июнь 2024
697
Лицензиат гимнастикачиларимиз Жаҳон кубогининг якуний босқичида ўз имкониятларини синовдан ўтказишади
21-23 июнь кунлари Италиянинг Милан шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси, бу жорий мавсумнинг сўнгги босқичи ҳисобланиб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари олдидан спортчиларнинг тайёргарлигини яна бир карра синовдан ўтказиш имкониятини тақдим этади.
Ушбу турнирда яккалик баҳсларида Тахмина Икромова ҳамда Анастасия Саранцева, гуруҳ машқи дастурида Мумтоза Исҳоқзода, Шаҳзода Ибрагимова, Ирода Содиқова, Эвелина Атальянц, Амалия Мамедова юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Мусобақа якунига етгач, жамоа Мисрга йўл олади ва у ерда ҳам яна бир стартда иштирок этади.