Ру En O'z
4 Июнь 2024 699

Анвар Анваров бу гал Чехияда шоҳсупага кўтарилди

Чехиянинг Прага шаҳрида енгил атлетика бўйича “Жосеф Одлозил Мемориал” халқаро турнири бўлиб ўтди. Европа бўйлаб мусобақаларда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу стартда кумуш медалга сазовор бўлди.

Узунликка сакраш дастурида қатнашган Анваров 7,92 метр натижа қайд этишга муваффақ бўлди. Аҳамиятлиси, ғолибликка эришган 18 ёшли чехиялик Петр Мейндлшмид ҳам худди шундай натижа кўрсатган. Бироқ уринишлар ҳолатига кўра мезбон атлет олтин медалга эга чиқди.

1. Петр Мейндльшмид (Чехия) – 7,92 метр
2. Анвар Анваров (Ўзбекистон) – 7,92
3. Русвал Самааи (ЖАР) – 7,75

Text to speech