4 Июнь 2024
681
Боксчиларимиз Олимпиадага тайёргарликни Сочида давом эттиришади
Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига йўл олди. Режага кўра, машғулотлар 22 июнга қадар давом этади.
Мазкур йиғин боксчиларимизга Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг муҳим босқичи вазифасини ўтаб беради. Сочи сафарига 7 нафар лицензиатимиз, шунингдек, яна шунча уларга спарринг шериклари ва мураббийлар штаби йўл олган.