Ру En O'z
3 Июнь 2024 301

Ҳарбий таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида тенгсиз бўлишди!

1-3 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Мунгёнг шаҳрида таэквондо WT бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. 20 дан ортиқ мамлакатдан 300 нафар спортчи қатнашган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси юқори натижани қайд этди. Муросасиз баҳслар якунида ҳамюртларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медаль жамғаришди. Бу натижа орқали йигитларимиз ҳам, қизларимиз ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин:
-68 кг: Улуғбек Рашитов
-80 кг: Жасур Жайсунов
-87 кг: Шуҳрат Салаев
+87 кг: Никита Рафалович
-62 кг: Феруза Содиқова
-73 кг: Гулсанам Алижонова

Кумуш:
-57 кг: Мадина Мирабзалова
+73 кг: Светлана Осипова

Бронза:
-46 кг: Самира Адашалиева
-49 кг: Зухра Тожиматова
-53 кг: Маржона Примова
-67 кг: Озода Собиржонова

Ўзбекистон МОҚ ушбу натижа билан мамлакат таэквондо ассоциацияси, спортчи ва мураббийларимизни самимий қутлайди.

Text to speech