3 Июнь 2024
724
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати якунланди
1-2 июнь кунлари Тошкентда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда юртимизнинг турли ҳудудлари, шунингдек, Тожикистон, Украина, Қозоғистондан ташриф буюрган 350 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
Якунда 9 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғарган Самарқанд вилояти жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. 7 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган пойтахт жамоаси иккинчи, 5 та олтин, 6 та кумуш ва 8 та бронза медаллари билан Тошкент вилояти кучли учликдан жой олди.