Ру En O'z
3 Июнь 2024 696

Лицензиат курашчиларимиз Олимпиададан аввал Венгрия турнирида иштирок этишади

6-9 июнь кунлари Венгрияда спорт курашлари бўйича рейтинг сериясига кирувчи турнир бўлиб ўтади. Жаҳоннинг сара полвонлари қатнашадиган мазкур мусобақада ҳамюртларимиз эркин ва аёллар кураши дастурларида ўз омадларини синаб кўришдаи. Турнир мураббийлар штабига Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари олдидан атлетларнинг ҳолатини кўздан кечириш имкониятини тақдим этади. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

Эркин кураш:
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев
-65 кг: Умиджон Жалолов
-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов
-74 кг: Разамбек Жамалов
-86 кг: Бобур Исломов
-125 кг: Ҳасанбой Раҳимов

Аёллар кураши:
-50 кг: Актенге Кеунимжаева
-53 кг: Саҳибжамал Эсбўсинова
-68 кг: Феруза Эсенбаева

Text to speech