16 Июнь 2021 3099

Фазлиддин Ғоибназаровни табриклаймиз!

Бугун машҳур ўзбек боксчиси, Олимпия чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг туғилган кунини нишонламоқда.

Фазлиддин Ғоибназаров 1991 йил 16 июнда Тошкент вилоятида туғилган. Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ва Бангкокда бўлиб ўтган Осиё чемпионати кумуш медали совриндори. "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони соҳиби. Айни пайтда Ғоибназаров ўз фаолиятини профессионал боксда давом эттирмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Фазлиддин Ғоибназаровни туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар тилайди.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu