Ру En O'z
2 Июнь 2024 738

Кун янгилиги! Навбаҳор Ҳамидова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олди

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) Таиландда якунига етаётган Париж-2024 жаҳон лицензион турнирида муваффақиятли қатнашиб, 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчисига айланди. Юртдошимиз ҳал қилувчи баҳсда сербиялик Кристина Кулуховадан устун келди.

Шу тариқа, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида 11 нафар спортчи билан қатнашадиган бўлди. Йигитларимиз тўлиқ таркибда (7 нафар), қизларимиз эса тарихда илк бор 4 спортчи билан йўлланмага эга чиқди. Бу аёллар жамоамиз учун рекорд кўрсаткич!

Text to speech