Ру En O'z
2 Июнь 2024 908

Лицензияларимиз сони 50 тага етди!

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидованинг (-66 кг) бугун қўлга киритган лицензияси делегациямиз учун ўзига хос аҳамиятга эга. Боиси, бу билан Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун жамғараётган йўлланмалари сони роппа-роса 50 тага етди.

Яна бир аҳамиятли томони, боксчи қизларимиз илк бор Олимпия ўйинларига 4 та йўлланмага эга бўлишди. Бу эса давлатимизнинг эътибори билан мамлакатимизда хотин-қизлар спорти, хусусан, аёллар бокси ривожи янги босқичга чиқаётганидан далолат беради.

50 та йўлланма 17 та спорт тури кесимига тўғри келади. Лицензион цикл давом этмоқда. Ҳали олдинда ҳамюртларимиз дзюдо, енгил атлетика, камондан отиш, ўқ отиш спорти, сузиш каби йўналишларда йўлланмаларга эга чиқиши кутилмоқда.

Text to speech