Ру En O'z
2 Июнь 2024 694

Париж-2024 ареналари: Тўрт спорт туридаги баҳсларни қабул қиладиган “Порт-де-Версаль” кўргазма майдони

Франция ҳукумати бўлажак Олимпия ўйинларини қабул қилишда кўргазма майдонларидан кенг фойдаланишни татбиқ қилган. Парижда жойлашган ана шундай йирик майдонлардан бири “Порт-де-Версаль” ўз бағрида волейбол, гандбол, стол тенниси ва оғир атлетика бўйича дунёнинг энг кучли спортчиларини жамлайди.

Иншоот 1923 йил қуриб битказилган. Шу пайтгача у ерда мода, IT, энергетика, илм-фан, транспорт ва бошқа соҳалардаги катта кўргазмалар ташкил этилган. Спорт оламидаги ягона йирик тадбир эса 2019 йилги ФИФАнинг 69-Конгресси бўлиб, унда ташкилотнинг амалдаги раҳбари Жанни Инфантино ФИФА Президенти этиб сайланган.

Марказнинг майдони 226 минг квадрат метрни ташкил этади Унинг таркиби асосий майдон, 8 та павильон, 2 та йирик аудитория, 32 та учрашувлар хонасидан иборат.

“Порт-де-Версаль”да Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари мобайнида волейбол, стол тенниси ва оғир атлетика бўйича асосий баҳслар, гандбол бўйича эса саралаш босқичидан ўрин олган беллашувлар ўтказилади. Волейбол учун 12 000, қолган йўналишлар учун эса 6 000 томошабинга мўлжалланган трибуналар ўрнатилади. Олимпия шаҳарчасидан 14 км узоқликда жойлашган.

Text to speech