Ру En O'z
1 Июнь 2024 510

Ҳал қилувчи босқичда Навбаҳор Ҳамидовага мухлислик қиламиз

Таиландда ўтаётган бокс бўйича жаҳон лицензион турнири ҳал қилувчи босқичга етиб келди. Эртага барча вазн тоифаларида Париж-2024 йўлланмаларининг соҳиблари аниқланади. Ҳамюртларимиз орасидан фақатгина Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) якуний босқичга етиб кела олди. Энди у Париж чиптаси учун сербиялик Кристина Кулухова билан ҳисоб-китоб қилади.

Афсуски, Азиза Зокирова (-75 кг) ҳамда Рашида Тагирова (-60 кг) мусобақадаги иштирокларини эрта якунлашди. Тагирова биринчи, Зокирова эса иккинчи босқичда номдор рақибларига имкониятни бой берган.

Text to speech