Ру En O'z
1 Июнь 2024 846

66 ёшли Хурсанд Шеров велосипедда Мўғулистонга йўл олди

Таниқли велосайёҳ, спорт фахрийси Хурсанд Шеров бугун яна йўлга отланди. Бу галги сафар 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланди. Шу муносабат билан пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Хурсанд Шеровни кузатиш тадбири бўлиб ўтди.

Унда Баҳодир Махситов бошчилигидаги спорт фахрийлари, ёш спортчилар қатнашишди. Баҳодир Махситович узоқ саёҳатга йўл олаётган Х.Шеровнинг жасорати ҳақида гапирар экан, унинг ташаббуси ёшларга ўрнак бўлишини билдирди. Шунингдек, олдинда турган машаққатли сафарда унга омад ва куч-қувват тилади.

Режага кўра, Тошкентдан йўлга отланган Хурсанд Шеровнинг сафари Мўғулистонда якунланади. Ҳамюртимиз ушбу манзилга Қозоғистон ва Россия давлатлари орқали бориши кўзда тутилган.

Text to speech