Ру En O'z
15 Июнь 2021 2284

Улар Токиога боришади: Бадиий гимнастикачимиз Сабина Ташкенбаева

Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган қаҳрамонларимизни таништиришда давом этамиз. Улар орасида бадиий гимнастика бўйича яккалик йўналишида иштирок этадиган ҳамюртимиз Сабина Ташкенбаева бугун эътиборимиз марказида бўлади.

Сабина Талат қизи Ташкенбаева 2000 йил 27 ноябрь куни Тошкентда туғилган. 6 ёшидан бери ушбу спорт тури билан шуғулланади. Биринчи мураббийи Ирина Жумаева. 2013 йилдан терма жамоа таркибига жалб қилинган.

Ундаги иқтидорни кўра олган мутахассислар ёш бўлишига қарамай 13 ёшидан терма жамоага таклиф қилишади. Ўз навбатида, спортчимиз бир қатор нуфузли халқаро мусобақалардаги муваффақиятли иштирок билан ушбу ишончни оқлайди.

2017, 2018 ва 2019 йиллар қаторасига қитъамизнинг энг кучли бадиий гимнастикачиси эканини исботлайди. 2017 йил Ислом бирдамлиги, 2018 йил Осиё ўйинларида совриндор бўлган.

2018 йил пойтахтимиз мезбонлик қилган Жаҳон кубогида булавадаги машқда кумуш медални қўлга киритган. Ҳозирда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида таҳсил олмоқда.

2021 йил Жаҳон кубоги босқичларида тўпланган баллар якуни бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олди.

Text to speech