Ру En O'z
31 Май 2024 444

Мерганларимиз Жаҳон кубогининг Мюнхен босқичида иштирок этишади

2-7 июнь кунлари Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси, ушбу мусобақа Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини берувчи сўнгги старт ҳисобланади.

Масъулиятли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади. Мерганларимиз бугун Мюнхен шаҳрига етиб боришди. Жамоамиз мазкур мусобақада қуйидаги таркибда қатнашади:

10 метрдан пневматик тўппончадан отиш: Муҳаммад Камалов ва Владимир Свечников

10 метрдан пневматик милтиқдан ва 50 метрдан кичик калибрли милтиқдан отиш: Жавоҳир Соҳибов

Text to speech