Ру En O'z
31 Май 2024 627

Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнгинасида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер”

Парижнинг VII округида (Эйфел минорасининг олдида) 3 йил муқаддам барпо этилган “Гран-Пале-Эфемер” мажмуаси ҳам бўлажак Олимпия ўйинларини ўзида қабул қиладиган иншоотлардан ҳисобланади. Бугун Рим мифалогиясидаги уруш худоси Марс номига берилган майдонда қад ростлаган ушбу арена ҳақида сўз боради.

Марс майдони Парижнинг қоқ марказида жойлашган, мунтазам туристлар оқими билан тўлиб турадиган манзиллардан бири ҳисобланади. Мана шундай ҳудудда 10 000 квадрат метрни ўз ичига олган “Гран-Пале-Эфемер” сўнгги йилларда жаҳон ОАВнинг эътиборида бўлиб келмоқда. Мажмуадан кўпинча кўргазмалар майдони сифатида фойдаланишади. Тасвирий санъат ва модалар шайдоси бўлган французлар учун бу табиий.

Бугунги кунгача ушбу иншоотда ҳар йили ташкил этиладиган “Hermes” зотдор отлар кўргазмаси, “Chanel” модалар намойиши ва Париж модалар ҳафталиги, шунингдек, кўплаб гала-концерт, конгресс ва бадиий кўргазмалар ўтказилган.

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари давомида спорт курашлари ва дзюдо баҳсларига айнан ушбу арена мезбонлик қилади. Мухлислар учун 9 000 ўриндиқли трибуна тайёрланади. Олимпия шаҳарчаси билан орасидаги масофа эса 11 кмни ташкил этади.

Text to speech