Ру En O'z
31 Май 2024 517

Эшпўлат Ҳидоятов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди

Бирлашган кураш дунёси (UWW) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар номини маълум қилди. Қувонарлиси, улар орасида ўзбекистонлик мутахассис Эшпўлат Ҳидоятов ҳам бор.

Маълумот учун, бу Э.Ҳидоятов учун биринчи Олимпиада бўлади. Ҳакамимиз бунгача Нанкин-2014 ва Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинлари, қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинларида самарали фаолият олиб борган. Мутахассис 2022 йил Ўзбекистонда энг яхши ҳакам сифатида эътироф этилган эди. Ҳидоятов 20-24 июнь кунлари Грецияда Олимпия ўйинларига саралаб олинган ҳакамлар учун ташкил этиладиган семинарда иштирок этади.

Text to speech