Ру En O'z
26 Май 2024 507

Акбар Жўраев ва Ригина Адашбаева Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқишдиАкбар Жўраев ва Ригина Адашбаева Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқишди

Халқаро оғир атлетика федерацияси Олимпия цикли якунларига кўра Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган спортчилар рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Акбар Жўраев ҳамда Ригина Адашбаева мусобақа иштирокчилари қаторидан жой олишди.

Унга кўра, Жўраев -102 кг, Адашбаева эса -81 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Олимпиада медаллари учун кураш олиб боришади. Саралаш даври давомида Токио-2020 чемпиони Жўраев 400 кг, Адашбаева эса 243 кг натижа қайд этишга муваффақ бўлган. Бўлажак мусобақада ҳар икки атлетимизга омад тилаб қоламиз!

Text to speech