Ру En O'z
29 Май 2024 688

IBA Parij-2024 ғолиб ва совриндорлари учун алоҳида мукофот фонди ажратади

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорларини ташкилот фонди томонидан алоҳида моддий рағбатлантиради. Бу ҳақида IBA Президенти Умар Кремлев маълум қилди.

Унга кўра, ҳар бир олтин медаль учун 100 000 АҚШ доллари ажратилади. Бу сумманинг тенг ярми боксчининг ҳисобига, 25 000 унинг мураббийи ва қолган 25 000 миллий федерация ҳисобига йўналтирилади.

Кумуш медаль учун 50 000 АҚШ доллари ажратилган. Унинг тенг ярми (25 000) атлетга, қолган қисми мос равишда мураббий ва миллий федерация ўртасида тақсимланади.

Бронза медали учун эса 25 000 АҚШ доллари берилади. Ундан 12 500 АҚШ доллари атлет ҳисобига тушса, қолган 50 фоиз аввалги тақсимотда бўлгани каби мураббий ва миллий федерация ўртасида бўлинади.

Шунингдек, ҳатто чорак финалгача етиб борган боксчилар учун 10 000 АҚШ доллари ажратилиши кўзда тутилган.

Text to speech