28 Май 2024
508
Дзюдочиларимиз тоғли Бакуриани йиғинида
Денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда жойлашган Грузиянинг Бакуриани шаҳри ўзининг тоза ҳавоси, қулай иқлими ва шинам спорт базалари билан машҳур. 24 май куни оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ушбу масканда ўқув-машғулот йиғинини тугатиб юртимизга қайтган бўлса, жорий ҳафтадан дзюдочиларимиз Бакуриани йиғинига киришдилар.
Илиас Илиадис бошчилигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари ва Гулноза Матниязова жаҳон чемпионатидан сўнг тўғри Грузияга йўл олишган. Йиғиннинг дастлабки қисмида масъулиятли мусобақадан сўнг тикланиш жараёни ва енгил жисмоний юкламаларга эътибор қаратилмоқда. Режага кўра, йигитларимиз 11 июнь санасигача Бакурианида бўлишади. Аёллар терма жамоамиз эса Тошкентда машғулотларни давом эттиради.