28 Май 2024
623
Таэквондочиларимиз навбатдаги йиғинни олиб боришмоқда
Осиё чемпионатини муваффақиятли якунлаган таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги йиғинга киришди. Терма жамоа базасида ўтаётган мазкур йиғин 31 майга қадар давом этади.
Машғулотларда терма жамоа етакчилари билан бирга захира таркиб ва ёшлар ҳам иштирок этмоқда. Йиғин асосий жамоа учун яқинлашиб келаётган Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари, қолаверса, 1-3 июнь кунлари Жанубий Кореяда ўтадиган ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг муҳим босқичи вазифасини бажариб беради. Ёшларимиз эса олдинда турган халқаро мусобақаларга ҳозирлик кўришмоқда.