Ру En O'z
27 Май 2024 421

Азиза Зокирова муваффақиятли старт олди

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Азиза Зокирова (-75 кг) Бангкок мезбонлик қилаётган жаҳон литсензион турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Латвиялик Кития Зарберга билан баҳс олиб борган юртдошимиз ўзининг кучли ва аниқ зарбалари эвазига кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди. Зокирова иккинчи давра жангини 1 июнь куни ўтказади.

Text to speech