Ру En O'z
27 Май 2024 1557

Париж-2024 лицензиатлари: Фаолиятини енгил атлетикадан бошлаб, оғир атлетикадан Олимпиада йўлланмасига эга чиққан Ригина Адашбаева

Катта спортга енгил атлетика орқали қадам қўйган Ригина Адашбаева Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига саралаш даврида босқон улоқтириш бўйича шуғулланиб, қатор мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келган. Кейинчалик ўзини оғир атлетикада синаб кўрган Ригина мазкур йўналишда янада каттароқ натижаларни қўлга киритишини англади ва амалда буни кўрсатиб келмоқда.

Адашбаева Ригина Нодир қизи 2001 йил 29 октябрь куни дунёга келган. 2020 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Нурилло Тоғаев. Мусобақаларда -81 ва -87 кг вазн тоифаларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ригина Осиё чемпионатларида 4 та кумуш ва 2 та бронза, Коня-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида бронза ва Беларусда ўтган ИИ МДҲ ўйинларида кумуш медаль билан тақдирланган.

Адашбаева Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) томонидан эълон қилинган Олимпиада рейтинги якунига кўра, -81 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

Text to speech