Ру En O'z
15 Июнь 2021 2104

Тонгни велосайр билан қарши оламиз

Айни кунларда мамлакатимизда бўлиб турган Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) Президенти Осама Аҳмад Ал-Шаффар бугун эрта тонгдан пойтахтимиз кўчалари бўйлаб велосайрга чиқди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев меҳмонга ҳамроҳлик қилишди. Шунингдек, тадбирда велоспортчилар, маданият ва санъат вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам тонгги велосайрда иштирок этди.

“Tashkent – bike city” шиори остида ташкил этилган велосайр кўтаринки кайфиятда ўтди. Мазкур тадбир нафақат юртимизда велоспортни оммалаштириш, балки сайёҳлик салоҳиятини намойиш этиш учун қулай имконият бўлди. Бу борада мутасаддилар сайр давомида батафсил фикр алмашишди.

Мартабали меҳмон кун давомида Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитасида ҳам бўлди.

Text to speech