Ру En O'z
27 Май 2024 511

Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатини 12 та медаль билан якунлашди

Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртларимиздан Омадилло Олимов (+102 кг) уч йўналишнинг барчасида кумуш медалларга сазовор бўлди.

Кумуш: даст кўтариш (150 кг)
Кумуш: силтаб кўтариш (195 кг)
Кумуш: икки кураш (345 кг)

Шу тариқа, ёш атлетларимиз дунё биринчлигинини 2 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан якунлашди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу натижа билан ёш спортчиларимиз ва уларнинг мураббийлари, мамлакат оғир атлетика федерациясини самимий қутлайди.

Text to speech