Ру En O'z
26 Май 2024 2018

Париж-2024 лицензиатлари: Осиё чемпиони Ситора Турдибекова

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Олимпия ўйинларига қўлга киритилган йўлланмар (3 та) бўйича ўз рекордини такрорлади. Айни пайтда Таиландда ўтаётган жаҳон литсензион турнири орқали бу кўрсаткични янада яхшилаш мумкин. Бугун Франция пойтахтида -57 кг вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашадиган Ситора Турдибекова ҳақида ҳикоя қиламиз.

Турдибекова Ситора Шавкат қизи 2002 йил 20 май куни Самарқанд вилояти Булунғур туманида таваллуд топган. 2019 йилдан миллий терма жамоа аъзоси. Мураббийи Шариф Нарзиқулов. Турдибекова 2021 йил катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. 2022 йил Тошкентда ўтган U22 қитъа биринчилигида бронза, 2023 йил Бангкок мездонлик қилган айни шу тоифадаги чемпионатда эса кумуш медаль соҳибига айланган. Кўрсатган натижалари эвазига «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Турдибекова Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларидаги муваффақиятли иштироки орқали -57 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига сазовор бўлган.

Text to speech