26 Май 2024
684
Енгил атлетикачиларимиз Тожикистонда юқори натижа қайд этишди
Тожикистонда енгил атлетика бўйича Олимпия ўйинлари чемпионлари Андрей Абдувалиев ва Дилшод Назаров соврини учун мусобақа бўлиб ўтди. Унда босқон ва ядро улоқтириш турларида қатнашган ҳамюртларимиз юқори натижаларни қайд этишди. Шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз ва уларнинг натижалари:
Босқон улоқтириш, аёллар:
1. Зарина Носиржонова - 69.79 метр (шахсий рекорд)
2. Элина Силямиева - 68.52
3. Шаҳрибону Зарипова - 46.64
Эркаклар:
1. Суҳроб Ходжаев - 71.90
Ядро улоқтириш, аёллар:
1. Малика Насриддинова - 17.10 (шахсий рекорд)