Ру En O'z
25 Май 2024 939

Париж-2024 лицензиатлари: Спорт отидаги машқ устаси Абдулла Азимов

Бўлажак Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган атлетлар билан таништиришда давом этамиз. Бугунги қаҳрамонимиз спорт гимнастикаси баҳсларида кўпкураш дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Абдулла Азимов.

Азимов Абдулла Рустам ўғли 1996 йил 20 март куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. 2012 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Евгений Галкин. Инчхон-2014 ёзги Осиё ўйинлари ва Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган. Қитъа биринчиликларида 2 та кумуш ва 1 та бронза, Жаҳон кубоги босқичларида 1 тадан олтин ва кумуш медалларини қўлга киритган. Ҳамюртимизнинг энг севимли йўналиши спорт отидаги машқ дастури ҳисобланади.

Азимов жорий ой Тошкентда ўтган лицензион Осиё чемпионатининг кўпкураш йўналишида йўлланмаси йўқ атлетлар орасида энг юқори балл жамғариб, Париж-2024 иштирокчисига айланди.

Text to speech