25 Май 2024
568
Гимнастикачи қизларимиз жамоавий дастурда бронза медалига эга чиқишди
Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олгани ҳақида маълум қилган эдик. Мусобақанинг илк кунида ҳамюртларимиз катталар ўртасидаги жамоавий дастурда бронза медалини қўлга киритишди.
Баҳслар давомида Дилдора Арипова, Лобар Амруллаева, Александра Шевченко ҳамда Одинахон Робижонова юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. Олтин медаль Хитой жамоасига насиб этган бўлса, КХДР вакиллари шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олдилар.
Қайд этиш жоиз, ортда қолган кун яккалик йўналишида ўйналган Париж-2024 лицензияси филиппинлик Эмма Малабуёга насиб этди.