25 Май 2024
584
Ёш оғир атлетикачиларимиз Перудаги жаҳон чемпионатининг ортда қолгани куни 6 та медалга эга чиқишди
Шу кунларда Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ортда қолган кун Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтиб, атлетларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
-81 кг вазн тоифасида иштирок этган Руслан Раҳматжонов 2 та олтин ва 1 та кумуш медалини қўлга киритди.
Кумуш: даст кўтариш (139 кг)
Олтин: силтаб кўтариш (172 кг)
Олтин: икки кураш (311 кг)
Шунингдек, қизларимиздан -59 кг вазн тоифасида иштирок этган Маржона Абдумуталова 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Бронза: даст кўтариш (82 кг)
Кумуш: силтаб кўтариш (100 кг)
Бронза: икки кураш (182 кг)
Мусобақа давом этади.