24 Май 2024
620
Дзюдочиларимиз БААдаги жаҳон чемпионатини иккита медаль билан якунлашди
БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани иккита медаль билан якунлади.
Бугун аралаш жамоавий дастурда қатнашган спортчиларимиз учинчи ўрин учун баҳсда Италияга имкониятни бой беришди. Шу тариқа, мусобақа ҳамюртларимиз учун Диёра Келдиёрованинг (-52 кг) кумуш ва Алишер Юсуповнинг (+100 кг) бронза медали билан ниҳоясига етди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу натижа билан спортчи ва мураббийларимизни, мамлакат дзюдо федерациясини қутлаб, жамоамизга Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида улкан муваффақият тилайди.