Ру En O'z
24 Май 2024 516

Бугун Таиландда бокс бўйича якуний лицензион турнир старт олади

Бугун боксчи қизларимиз Бангкокда Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи сўнгги литсензион мусобақадаги иштирокларини бошлашади. Хабарингиз бор, жаҳон миқёсида ўтаётган ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини Рашида Тагирова (-60 кг), Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) ҳамда Азиза Зокирова (-75 кг) ҳимоя қилишади. Қуръага кўра, биринчи кун доирасида Навбаҳор Ҳамидова рингга кўтарилади. Ҳамюртимизнинг илк даврадаги рақиби болгариялик Ёана Нвамеру бўлади.

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Ёана Нвамеру (Болгария)

Text to speech