23 Май 2024
633
Алишер Юсупов жаҳон чемпионатларининг икки карра бронза медали соҳиби
БАА пойтахтида дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг яккалик беллашувлари ўз якунига етди. Бугун иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Юсупов +100 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун баҳсда 2022 йилги жаҳон чемпиони кубалик Энди Грандани мағлубиятга учратишга эришди ва иккинчи бор дунё биринчилигининг бронза медали билан тақдирланди.
Шу тариқа, дзюдочиларимиз яккалик баҳсларини 1 тадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлашди. Эртага спортчиларимиз аралаш жамоавий дастурда кураш олиб боришади.