Ру En O'z
23 Май 2024 367

Енгил атлетикачиларимиз Г.Арзуманов халқаро хотира турнирида 40 та медаль қўлга киритишди

Тошкент мезбонлик қилган енгил атлетика бўйича Г.Арзуманов халқаро хотира турнири ниҳоясига етди. 13 давлатдан 194 нафар спортчи қатнашган мусобақада ҳамюртларимиз 12 та олтин, 11 та кумуш ва 17 та бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлишди. Кутилганидек, беллашувларда Шоҳруҳ Давлатов, Элина Силямева, Шарифа Давронова, Суҳроб Ходжаев, Иван Денисов каби атлетларимиз юқори натижа қайд этишди. Шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:
Аббос Тоштемиров (400 метр)
Жонбиби Ҳукмова (800 метр)
Шоҳруҳ Давлатов (10 000 метр)
Эргаш Нормуродов (110 метр, тўсиқлар оша)
Лидия Подцепкина (100 метр, тўсиқлар оша)
Азизжон Собиров (узунликка сакраш)
Иван Денисов (уч ҳатлаб сакраш)
Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш)
Амир Нагаев (баландликка сакраш)
Александра Шаркаева (баландликка сакраш)
Суҳроб Ходжаев (босқон улоқтириш)
Элина Силямева (босқон улоқтириш)

Кумуш медал:
Лайло Аллаберганова (200 метр)
Акромжон Алиев (400 метр)
Ирина Левина (800 метр)
Ҳасан Мирсоатов (1500 метр)
Екатерина Тунгускова (5000 метр)
Дилшода Усмонова (3000 метр, стипль-чез)
Роксана Худоёрова (уч ҳатлаб сакраш)
Вадим Чикалов (баландликка сакраш)
Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)
Малика Насриддинова (ядро улоқтириш)
Зарина Носиржонова (босқон улоқтириш)

Бронза медаль:
Вероника Логинова (200 метр)
Дилшодбек Бобоқулов (400 метр)
Дарья Антропова (800 метр)
Виктор Суренко (1500 метр)
Бекзод Бойматов (10 000 метр)
Шоҳсанам Хуррамова (5000 метр)
Мардонбек Сотиболдиев (110 метр, тўсиқлар оша)
Нурхон Очилова (100 метр, тўсиқлар оша)
Нодир Норбоев (узунликка сакраш)
Иброҳим Маҳкамов (уч ҳатлаб сакраш)
Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш)
Светлана Радзивил (баландликка сакраш)
Достон Ражабов (ядро улоқтириш)
Мадина Насриддинова (ядро улоқтириш)
Рашидбек Содиқов (диск улоқтириш)
Умиджон Ҳусанов (босқон улоқтириш)
Дарья Матвеенко (босқон улоқтириш)

Text to speech