Ру En O'z
23 Май 2024 480

Абу-Дабида яккалик беллашувлари якунланади

Бугун Абу-Дабида ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида яккалик баҳслари ўз якунига етади. Энг оғир вазн тоифаларида кечадиган беллашувларда ҳамюртларимиздан Рината Илматова ҳамда ўтган йилги дунё биринчилигининг бронза медали соҳиби Алишер Юсупов татамига чиқишади. Уларнинг илк рақиблари билан танишинг:

+100 кг: Алишер Юсупов – Азамат Чотчаев (Баҳрайн) / Еррасил Кажибаев (Қозоғистон)
+78 кг: Рината Илматова – Леа Фонтен (Франция)

Text to speech