Ру En O'z
22 Май 2024 735

Париж-2024 лицензиатлари: Фарғоналик гимнастикачимиз Ҳабибулло Эргашев

2023 йил Антверпенда ўтган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати ҳамюртимиз Ҳабибулло Эргашев учун муваффақиятли якунланган эди. Эргашевнинг ушбу дунё биринчилигида кўпкураш дастуридаги иштироки унга Париж-2024 эшикларини очди.

Эргашев Ҳабибулло Ҳимоятулло ўғли 1999 йил 6 май куни Фарғона шаҳрида таваллуд топган. 2012 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Равшанбек Мирзаев. Спортчимиз барча снарядларда юқори маҳорат кўрсата олсада, спорт отидаги машқ унинг энг севимли йўналиши ҳисобланади. Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида ва куни кеча Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида жамоавий дастурда кумуш медаль билан тақдирланган. Бир неча нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторида жой олган.

Эргашев Халқаро гимнастика федерацияси (FIG) томонидан 2023 йилги Жаҳон чемпионати якунига кўра эълон қилинган рейтинг орқали Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

Text to speech