22 Май 2024
2624
Тошкентда WADA нинг 19-минтақалараро йиғилиши ўз ишини бошлади
Пойтахтимиздаги “InterContinental Tashkent” меҳмонхонасида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирликларининг 19-ҳукуматлараро йиғилиши бошланди. Унда WADA президенти Витолд Банка, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент раҳбари Одил Абдурахманов, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Миллий анти-допинг агентликлари вакиллари ва ҳар икки минтақанинг 34 мамлакатидан ташриф буюрган делегатлар иштирок этишмоқда.
2 кунга мўлжалланган тадбирда соҳага оид долзарб масалалар кўриб чиқилиб, ўзаро ҳамкорлик ва ривожланишга доир қатор мавзулар муҳокама қилинади. Тадбир тафсилотлари билан кейинги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз.