22 Май 2024
391
Анвар Анваров Грецияда олтин медални қўлга киритди
Грециянинг Каламата шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров олтин медални қўлга киритди.
Узунликка сакраш секторида иштирок этган юртдошимиз 8.17 метр натижа қайд этиб, мавсумдаги энг яхши натижасини кўрсатди. Қайд этиш жоиз, мусобақада қатнашган бошқа ҳеч бир атлет 8 метрлик натижани такрорлар олмади.
1. Анвар Анваров (Ўзбекистон) - 8.17 метр
2. Амовис Далмеро (Колумбия) - 7.88
3. Жюль Поммер (Франция) - 7.78